Нематодозлар

Нематодозлар – одам ва ҳайвонларда юмалоқ гижжалар – нематодалар қўзғатадиган инвазион касалликлар (гельминтозлар). Парзитлар барча турдаги умуртқалилар организмининг кўпгина аъзо ва тўкималарини (аксарият овқат ҳазм қилиш аъзоларини) шикастлайди. Ҳайвонлар нобуд бўлади ёки маҳсулдорлиги камаяди, бу билан нематодозлар чорвачиликка катта зиён келтиради. Қулай иқлим шароити (ҳарорат, намлик, оралиқ хўжайин бўлиши, чорва молларини сақлаш қоидаларига риоя этмаслик, шунингдек, уларни даволаш ва профилактика қилиш тузук йўлга қўйилмаганлиги) нематодозлар ривожланишига имкон беради. Катталарга нисбатан болалар кўпроқ касалланади ва уларда касаллик оғир кечади. Одам, паразитнинг етук тухумлари меъда-ичак йўлига ёки личинкалари терига тушганда зарарланади. Нематодозларнинг қуйидаги турлари фарқланади: аскаридоз, анкилостомдоз, энтеробиоз, трихоцефалёз, трихинеллёз ва бошқа(лар)

Бошқа гельминтозларга ўхшаш нематодозлар ҳам, асосан, озодаликка эътибор бермаслик оқибатида келиб чиқади.

[addtoany]