Нерв касалликлари

Нерв касалликлари, асаб касалликлари – нерв тизими касалликлари. Марказий ва периферик нерв тизимининг бирор сабабга кўра умуман ёки қисман шикастланиши натижасида келиб чиқади. Нерв касалликлари органик ва функционал бўлади. Органик нерв касалликлари заминида марказий ва периферик нерв тизимининг анатомик структур ўзгаришлари ётади. Бунга инфекцион касалликлар, интоксикация, шикасланишлар, ўсмалар, томир касалликлари ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Бош ёки орқа миянинг турли қисмлари зарарланиши билан кечадиган органик асаб касалликларида периферик нерв тизимида фалаж, тиришиш, гиперкинезлар, рефлекслар издан чиқиши, сезувчанлик, оғриқ ва бошқа(лар) сезгиларнинг бузилиши кузатилади. Функционал нерв касалликларида нерв тизимида айтарли анатомик ўзгаришлар бўлмайди, бунга неврозлар киради. Нерв тизимининг ирсий касалликлари (миопатия, миотония) алоҳида гуруҳни ташкил этади. Асал касалликларни неврология ва невропатология фани ўрганади. Нерв касалликларидан неврозлар, инсульт, энцефалит, менингит, полиомиелит, неврит, радикулит, эпилепсия ва бошқалар учрайди.

Загрузка...