Нерв толалари – нерв ҳужайраларининг ўсиқчалари. Марказий нерв тизимидан аъзо ва тўқималарга ҳамда аъзо ва туқималардан уларни иннервация қиладиган марказга импульс ўтказади. Нерв толалари нервлар таркибига кириб, сезувчан ва ҳаракатланувчан нерв охирларини ҳосил қилади. Нейроглия ҳужайраларидан ҳосил бўлган пардаларнинг тузилишига қараб миелинли ва миелинсиз толалар бўлади. Нерв толалари пардаси трофик ва ҳимоя ролини ўйнайди, нерв импульсларини алоҳида-алоҳида ўтказиш учун шароит яратади. Нерв қўзғалишининг нерв толалари бўйлаб тарқалиш тезлиги толаларнинг йўғон-ингичкалигига, миелинли парданинг ривожланганлик даражасига, шунингдек, унинг микроструктураси ва биокимёвий хусусиятларига боғлиқ.
[addtoany]