Неврология [невр… ва …логия] – одам ва ҳайвонлар нерв тизимининг тузилиши ҳамда норма ва патологик ҳолатларда фаолиятлари, унинг филогенези ва онтогенези қонуниятлари тўғрисидаги тиббий-биологик фан. Неврологиянинг бўлимлари – нерв тизимининг анатомияси, гистологияси, эмбриологияси, нейрофизиолгияси, патологик физиология, шунингдек, невропатология, болалар невропатологияси, нерогигиена ва бошқа(лар)
Қад. дунё тиббиёти нейроморфологиядан элементар маълумотларга эга бўлган. 16-а. да
А. Везалий нерв тизимини ўрганишда морффункционал йўналишни бошлаб берди. 19-а. да нерв тизимини микроскопик ўрганишга асос солинади, бу эса нейронни таърифлашга имкон берди. Гистология, тасвирий анатомия билан бирга нейрофизиология ҳам ривожланиб борди; ҳайвонлар миясининг айрим қисмларини ажратиб олиб ўрганишга киришилди. Бош ва орқа мидда ҳаракат ва сезги фаолиятларини белгиловчи махсус марказлар борлиги аниқланди. 19-а. нинг 2-ярмида бош мия васкуляризациси, нерв тизимининг филогенези ва онтогензини ўрганишда бирмунча муваффақиятларга эришилди. 19-20-а. ларда И. М. Сеченов, Н.Е. Введенский, Ч. Шерринтонлар ўтказган физиологик тадқиқотлар чет элда неврологиянинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этди. И. П. Павлонинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимоти, миянинг тузилиши ва фаолиятининг шаклланишида эволюцион-генетик қонуниятнинг очилиши ва бошқа(лар) 20-а. да неврологиянинг муҳим ютуқлари дан бўлди.
Миячанинг адаптацион-трофик фаолияти ҳақидаги концепциянинг такомиллаштирилши, симпатик нерв тизимининг мушак қисқаришига таъсир этишини тажрибада аниқланиши, интерорецепция масалаларининг, бош мия пўстлоғи билан ички аъзолар ўзаро муносабатнинг ўрганилиши ва бошқа(лар) неврологиянинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди.
Неврология муаммолари Ўзбекистондаги тиббиёт инситутларининг неврология кафедраларида ўрганилади.
[addtoany]