Невропатология

Невропатология [невр… ва патология] – неврологиянинг клиник бўлими; нерв касалликларининг сабаблари, аломатлари ва кечишини ўрганади; уларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқади. Невропатология 19-а. нинг охирида терапиядан мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. Қад. Юнон, Миср манбаларида нерв тизими касалликлари (эпилепсия, фалаж ва бошқа(лар)) ҳақида, қад. Хитой тиббиёт рисолаларида бош, бел-думғаза оғриганда игна санчиб даволаш тўғрисида маълумотлар бор. Бу соҳадаги дастлабки илмий изланишлар 20-й. ларда минтақамизда кенг тарқалган энцфалит, менингоэнцефалит, қутуриш касалликларига қарши эмлашдан сўнг пайдо бўладиган нерв касалликлари, полирадикулоневрит ва бошқа(лар) хасталикларни ўрганишга бағишланди. 40-5й. ларда вирусли нейроинфекциялар устида тадқиқотлар олиб борилди. Нейроревматизм ва нейротонзилляр касалликлар таснифи яратилди (A. Р. Рахимжонов); сурункали лептоменигит касаллиги ҳар томонлама ўрганилди ва уни даволаш йўл-йўриклари таклиф этилди (Н.М. Мажидов). Болалар ревматизмида ирсий омиллар роли ўрганилди (Ш. Ш. Шомансуров, О. Т. Мажидова ва бошқалар). Геморрагик инсультни хирургик усулда даволаш йўллари ишлаб чиқилди (М. Ҳ. Қориев).

Ҳоз. марказий ва периферик нерв тизими жароҳатлари ва уларнинг асоратлари, мия қон томирлари касалликлари (инсульт, аневризма ва бошқа(лар)), туғма касалликлар (орқа мия чурраси ва бошқа(лар)), шунингдек, бир неча нерв касалликлари устида тадқиқотлар давом эттирилмоқда.

Невропатология тизими касалликларини аниқлашда реграфия, эхоэнцефалография, компьютер томграфияси, магнит-резонанс томографияси каби замонавий усуллардан фойдаланилади.

Нерв тизими касалликларини даволашнинг хирургик усулларини нейрохирургия ишлаб чиқади, психик касалликларни психиатрия ўрганади. Невропатология нерв тизимининг тузилиши ва фаолиятини ўрганадиган неврология билан узвий боғланган. Замонавий дори-дармонлар ва даво усуллари нерв тизими касалликларини муваффақиятли даволаш имконини бермоқда.

[addtoany]