Ноземалар

Ноземалар [Nosema] – микроспоридиялар тилига мансуб бир ҳужайралилар уруш. 120 та яқин тури бор. Ҳайвон тўқималари, аъзолари ёки организмини зарарлайди. Типик тури ипак қурти ноземаси споранти 2 ядроли спора ҳосил қилади. Тут ипак қуртида пебрина (қорасон) касаллиги пайдо қилиб, қуртларнинг ялпи қрилиб кетишига сабаб бўлади. Асалари ноземаси асаларида ичбуруғ пайдо қилади; арилар оиласининг ёппасига қирилиб кетишига сабаб бўлади. Одам ҳам нозематоз билан зарарланиши ва ҳалок бўлиши мумкин.

[addtoany]