Учуниқ

Учуниқ – бир қанча касалликларнинг бошланғич белгиси. Кўпинча, касалликнинг 3-куни намоён бўлади. Беморнинг аъзои бадани зиркираб оғриши, тана ҳароратининг гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиши, лаб ва бурунга учуқ (баъзан қулокларга тошма) тошиши билан кечади. Шу сабабли халқда бу ҳолат учуниқ деб аталади. Аксарият кишилар учуниқни оёқ учида ўтиб кетадиган хасталик деб қарайдилар. Натижада учуниқ бошқа касалликларнинг авж олишига сабаб бўлади. Киши учунганида шифокорга мурожаат этиши зарур.

Загрузка...