Умуртқа буралиши

Умуртқа буралиши – сколиоз касаллигида умуртқа поғонасининг тик ўқи атрофида умуртқанинг буралиши (торсия). Бунга умуртқа поғонасининг бир томонига ҳаддан ташқари кўп, иккинчи томонига эса кам оғирлик тушиши сабаб бўлади. Оқибатда оғирлик кам тушган томондаги умуртқа тез ўсиб, орқа ўсиқча умуртқа секин ўсган томонга буралиб қолади ва бу умуртқа буралишига олиб келади.

[addtoany]