Уйқусизлик

Уйқусизлик, инсомния, агрипния – тунги уйқу маромининг бузилиши; тунда кам ёки юзаки ухлаш, уйқу келмаслик, бевақт уғонавериш, шунингдек, жуда эрта уйқу ўчиб кетиши ва бошқа(лар)

Баъзи одамларда уйқу болалигидан бузилган бўлади, масалан, ирсий, илк ёшда бошдан кчирилган баъзи касалликлар ёки нерв тизими, бош миянинг шикастланиши оқибатида келиб чиқади. Уйқусизлик, кўпинча, нерв тизимининг кучли руҳий, эмоционал шикастлари, невроз, психоз, бош миянинг органик касалликлари (айниқса, мия қон томирлари атеросклерози), ички аъзолар ва эндокрин безлар (буйрак, жигар, қалқонсимон без) касалликлари билан боғлиқ нерв тизимининг функционал бузилишларида учрайди. Уйқусизлик етадиган жойнинг ноқулай бўлиши, бирор нарсадан ҳаяжонланиш, бирорта касалликнинг бошланиш белгиси бўлиши ҳам мумкин. Агар уйқусизлик нохуш кечинмалар, толикиш, ухлаш маромининг бузилишидан (функционал уйқусизлик) келиб чиққан бўлса, у ўзича тикланади. Бунинг учун ҳар куни бир вақтда одатдаги шароитда ётиш, яхши хаёллар суриш лозим. Бу тавсияларга риоя қилинса, ҳаяжонланиш, толиқишдан юзага келадиган уйқусизлик тезда ўтиб кетади. Уйқу ёши қайтган ва қариган кишиларда ўзгаради; уйқу ёшлик даврига қараганда бирмунча юзаки ва қисқа муддатли бўлиб кблади, бу шу ёшдаги организмнинг физиологик хусусиятлари натижасидир.

Уйқусизликнинг ҳар қандай турида ҳам шифокор билан маслаҳатлашиб, зарур муолажаларни олиш тавсия этилади, ўз билгича дори-дармонлар билан даволаниш хавфли асоратларга олиб келади.

[addtoany]