Юз нерви

Юз нерви [nervus facialis] – бош мия нервлришн 7-жуфти; аралаш нерв, таркибида ҳаракатлантирувчи ва сезувчи толалари бўлади. У мия кўприги билан узунчоқ мия орасидан чиқиб, ички эшитув тешиги орқали юз нерви каналига кириб қайрилади. Ноғора бўшлиғининг ички девори бўйлаб олдин орқага, сўнгра пастга йўналиб, чакка суягининг сўрғичсимон-бигисимон ўсиқлари ўртасида жойлашган тешидан ташқарига чиқади. Канал ичида юз нервдан катта тошсимон нерв билан эшитув тери нерви ажралади. Катта тошсимон нерв (таркибида парасимпатик толалар бор) чиқиб, қулоқ олди безига боради. Эшитув тери нерви эса юз нервидан ажралган, ўрта қулоқ бўшлиғидан ташқарига чиқиб, уч шохли нервнинг тил нерви шоҳи билан қўшилади ва тилнинг сўрғичларига (таъм билиш), тил ости ҳамда пастки жағ ости безларига толалар тарқалади.

Юз нерви сўрғичсимон-бигизсимон тшикдан ташқарига чиққан, қулоқ олди безининг ичига кириб, бир қанча тармоқларга ажралади. Нервнинг ҳаракатлантирувчи толалари юздаги мимика мушакларини ва бўйнидаги тери ости мушаги билан икки қоринчали мушанинг орқа коринчасини иннервация қилади.

Загрузка...