Юрак

Юрак [сог] – одам ва ҳайвонларнинг қон айланиш тизимидаги марказий аъзо, у доим бир хилда қисқариши (систола) туфайли қонни қон айланиш тизими бўйлаб ҳайдаб беради ва уни веналар орқали қайтиб келишини ҳамда артериал қон томирлардаги ҳаракатини таъминлайди.

Юракнинг қиёсий морфологияси. Юрак қон томирлари тизими тўла ривожланган ҳайвонларда бўлади.

Тубан даражали ҳайвонлардан ёмғир чвалчангида юрак вазифасини ҳалқасимон Томирлар, дарё қисқичбақасида юрак ва юрак атрофидаги бўшлик синуслари бажаради. Кўпчилик моллюскалар юраги яхши ривожланган, 2 бўлмача ва коринчадан иборат, у фаол қисқариш хусусиятига эга. Уларда юрак томон йўналган веноз қон юрак синусларига, сўнгра унинг жабрасига йўналади. У ердан кислородга бойиб юрак олди синусига тушади ва юракка ўтади. Юрак коринчаси қисқариши натижасида қон ҳайвон танаси бўйлаб тарқалади. Хордаллардан ланцетникларда юрак вазифасини қорин аортаси бажаради.

Сувда ва қуруқликда яшовчиларда юрак 3 камерали – 2 бўлмача ва коринчадан; судралиб юрувчилар, қушлар ва сут эмизувчилар юраги 4 камерали – 2 бўлмача ва 2 коринчадан иборат.

Одам юраги 4 камерали: 2 та бўлмача ва 2 та коринчадан иборат бўлиб, конус шаклида, асоси орқага, юқорига ва ўнг томонга, учи (чўққиси) пастга, олдинга ва чап томонга қараган. Юрак олдинги пастки кўкс оралиғи соҳасида жойлашиб, икки ён томондан ўпка ва плевра халталари олдинги тўш сулги ва қовурға тоғйига тегиб туради. Юрак юқоридан ва оркадан қон Томирлар, пастдан диафрагма пай маркази билан мустаҳкамланиб туради. Юракнинг ҳолати ҳамма одамларда бир хил бўлмай, у кишининг ёши, жинси, танасининг вазияти ва тузилишига ҳам боғлик. Жумладан, янги туғилган болаларда юрак юмалоқ шаклда бўлиб, диафрагма гумбази баландроқ кўндаланг ва юқорироқ жойлашган, айрисимон без уни тўш суягидан анча орқа томонга суриб туради.

Кейинчалик 1-3 ёшда юрак кўндаланг вазиятини ўзгартиради ва катта одамларда кўриганидек, қийшиқ ҳолатда жойлашади. Юракнинг ўртача оғирлиги эркакларда 300 г, аёлларда бироз камроқ (220-250 г). Юракнинг узунлиги ўрта ёшдаги одамларда 13-15 см, энг сербар қисми (кўндалангига) 9-11 см, олдинги сатҳи билан орқа сатҳининг ўз. 6-7 см. Юрак ташқи юзасининг ўткир (ўнг) ва ўтмас (чап) чеккалари уни орқа, олд томондаги юзаларга ажратиб туради. Ҳар бир одам юрагининг катталиги ўзининг ўнг муштидек келади. Ўрта яшар одамнинг юраги бир минутда ўрта ҳисобда 70-75 марта, бир суткада 100000 марта қискара олади. Бу эса 20 т юкни 1 м баландликка кўтариш кучига тенг.

Юракнинг устки чегараси III қовурға тоғйининг тўш суягига ёпишаётган жойидан ўтказилган горизонтал чизиққа тўғри келади.

Юракнинг ўнг чегараси тўш суягининг ўнг чеккасидан (ўнг III ва V қовурғалар рўпарасда) 2-3 см четроқда бўлади. Бир ёшгача бўлган болаларда юракнинг ўнг томондаги чегараси тўш суягининг ўнг чеккасидан 1,0-1,5 см чиқиб туриши мумкин. Юракнинг пастки чап чегараси V ковурғанинг ўрта ўмров чизиғидан 1,5 см ичкарига юрак учига тўғри келади.

Юрак чегараси ва вазияти одам кўкрагининг шаклига ҳам боғлиқ, кўкраги кенг одамларда юрак пастрокда жойлашади. Шу боис бундай конституцияга эга бўлган одамларда Ю. горизонтал ҳолатда туради. Кенг (узунлиги ўртача бўлган) кўкрак кафесида Ю. қийшиқ туради. Аёллар юраги бироз кичик бўлиб, горизонтал жойлашади. Жисмоний меҳнат ва спорт билан шуғулланадиган одамларда Ю. нинг ҳажми бирмунча катта бўлади.

Юрак бўлмачалари – веналар қонини қабул қилувчи бўшлиқлар. Ўнг бўлмача катта қон айланиш доирасидан веноз қон олиб келувчи юқориги ва пастки ковак веналар; чап бўлмачга 4 та ўпка веналари қўйилади. Иккала бўлмача коринчалар билан бўлмача-қоринча тешиклри орқали туташади. Қоринчалар кисқарганда тешиклар тавақали (копқоқлар) клапанлар билан беркилади. Қоринчаларнинг ички юзасида, бир-бири билан кесишган мушак толалари ва қоринча бўшлигига чиқиб турадиган сўрғисимон мушаклар бор. Бу мушаклар учидан чиққан пайли толалар бўлмача-қоринча клпанлари табақаларининг қирраларига ёпишган. Улар клапанлар тавақаларини бўлмачага қараб бурилиши (кўтарилиши)га тўсқинлик қилади. Аорта ва ўпка артерияси асосида яримосимон клапанлар жойлашган. Клапанлар шу томирларнинг йўналиш томонига очиладиган 3 тавақадан иборат. Юрак кисқарганда қон ўнг коринчадан ўпка артериясига, чап коринчадан аортага қўйилади.

Юракнинг ўнг қоринчасидан ўпка пояси кичик қон айланиш, чап қоринчасидан аорта катта кон айланиш доираси бошланади. Юрак ўз халтаси – перикардга ўралган, девори 3 қават: ички эндокард, ўрта миокард ва ташқи эпкарддан иборат. Эпикард ва перикард ўртасидаги тор бўшликда бўладиган сероз суюқлик Ю. ишлаётганда Ю. деворларининг ишкалнишини камайтиради. Юракнинг мушак қавати – миокард бўлмачаларида 2, коринчаларида 3 қават бўлиб, ихтиёримизга бўйсунмай қисқрувчи махсус кўндаланг-тарғил мушак толларидан таркиб топган, бу хусусият уни скелет мушакларидан ажратиб туради. Юракнинг бўлмача ва қоринча мушак толалари 2 та (ўнг бўлмача ва қоринча, чап бўлмача ва қоринча орасидаги тешикни ўровчи) фиброз тола ҳалқсидан бошланади. Лекин бўлмача мушаклари, қоринча мушаклари бир-бири билан туташмаган айрим-айрим фазада қисқаради. Бўлмача мушаклари ичдан бўйлама, сиртдан кўндаланг, қоринчаларда эса ички, ташқи қавати бўйлама, ўртадагиси кўндалангига жойлашган. Ички ва ташқи бўйлама мушаклар Ю. чўққисида тутшади, кўндаланг (ўрта) мушаклар туташмайди. Қоринчалараро тўсиқ, асосан, мушак тўқимаси ва уни коплаб турган эндокард варағидан тузилган.

Миокардда бир-бирига боғлик алоҳида мушак толалари бор, улар Ю. нинг ўтказувчи тизимини ташкил этади. Ўнг бўлмача девори, юқори ковак венанинг очилиш жойида ковак вена (синус) «Кис Фляк» тугуни ўрнашган. Унинг бир қисм толалари 3 тавақали клапан асоси соҳасида бошқа бўлмача-қоринча (Ашаф-Тавар) тугунини ҳосил қилади. Ундан бўлмача-қоринча (Гис) тутами бошланади. Бу тутам қоринчалараро тўсикда ўзига тегишли қоринчаларга борувчи чап ва ўнг оёқларга ажралади. Оёқчалар эндокард тагида алоҳида Пуркинье толалари билан тугалланади. Аортнинг бошланғич қисмидан чиқувчи ўнг ва чап тож артериялари Ю. ни қон билан таъминлайди. Юракнинг йирик веналари, ўнг бўлмачага қўйиладиган юрак синусига йиғилади (ўнг бўлмачага майда веналар ҳам қўйилади). Юракни адашган ва симпатик нервлар иннервация қилади. Бундан ташқари. Юрак ўзига хос импульс ўтказувчи йўлларга ҳам эга.

Юрак физиологияси. Юрак фаолияти мокарднинг ритмик қисқаришига асосланган. Юрак қисқариши систола, бўшашиши диастла дейилади. Юрак автоматик тарзда қисқаради. Миокарднинг қисқаришини таъминлайдиган импульслар Ю. нинг ўтказувчи тизимида ҳосил бўлади. Ковак вена (синус) тугунида нормада минутига 60-80 марта ҳосил бўладиган бу импульслар аввал бўлмача миокардига тарқалиб, ундан бўлмача-қоринча тугуни ҳамда Гис тутами ва оёқчалари орқали қоринчалар миокардига ўтади ва улар қисқаришига сабаб бўлади. Қоринчаларга ўтиш вақтида импульсларнинг тезлиги пасаяди. Шу сабабли қоринчаларникга нисбатан бўлмачалар қисқариши илгарироқ тугалланади. Юракнинг қисқариш ва бўшашиш даври Ю. фаолияти циклини ташкил этади. Бу цикл бўлмачалар систоласи (0,1 сек), қоринчлар қисқариши (0,33-0,35 сек) ва умум (қоринчалар ва бўлмачалар бир йўла бўшашиш фазси) пауза (0,4 сек)дан иборат.

Бўлмачалар қисқарганда улардаги қон босими (ўнг бўлмачада симоб устуни ҳисобида 1-2 мм дан 6-9 мм гала, чап бўлмачада 8-9 мм гала) кўтарилади. Натижада қон бўлмача-қоринча тешиги орқали қоринчага чиқади. Бўлмачалар қисқарганда қоринчаларга қоннинг фақат 30 % и чиқиб, 70 % и умум пауза вақтида бемалол оқиб келади. Қоринчалар систоласи ҳам фазаларга бўлинади. Қоринчалар босими ошганда бўлмача-қоринча клапанлари ёпилади, лекин яримойсимон клапанлари очилмайди. Бунда (изометрик қисқариш фазаси) қринчаларнинг барча мушак толалари қисқариб, таранглиги тобора кучаяди. Натижада қоринчалар босими аорта ва ўпка поясидаги босимдан ҳам ошгач, яримойсимон клапанлар очилади; қон қоринчалардан томирларга етилиб чиқади; қонни ҳайдаш фазаси шу тариқа бошланади.

Одамда қонни томир тизимига ҳайдаш Ю. чап бўлмаси симоб устуни ҳисобида 65-75 мм, ўнг бўлмасиники 5-12 мм га етганда содир бўлади. 0,10-0,12 сек ичида юрак қоринчалари босими кескин [чап қоринчада симоб устуни ҳисобида 110-130 мм, ўнг қоринчада 25-35 мм га (қонни тез ҳайдаш фазаси)] ортиши кузатилади. Қоринчалар қисқариши (0,10-0,15 сек) қонни секин ҳайдаш фазаси билан тугалланади. Кейин қоринчалар бўшаша бошлайди, улар босими тез пасаяди, йирик Томирлар босими кўтарилиб, яримойсимон клапанлар ёпилади. Қоринчалардаги босим 0 даражага тушганда тавақали клапанлар очилиб, қон бўлмачападан қоринчаларга туша бошлайди. Бу фаза тез (0,08 сек) ва секин (0,07 сек) тўлиш фазасига бўлинади. Қоринчалар диастоласи уларга қон тўлиши босқичи билан тугайди. Юрак фаолияти цикли фазаларининг давомийлиги ўзгарувчан, Ю. ритми частотасига боғлиқ. Шу боис Ю. фаолияти цикли фазаларини текшириш Ю. мушаклари фаолияти ҳолатини аниқлашнинг муҳим усули ҳисобланади. Юракдан минут сайин ҳадалган қон миқдори Ю. нинг минутлик ҳажми (МҲ) ҳисобланади, иккала қоринчадан чиққан қон миқдори баравар. Одамнинг тинч ҳолатида Ю. нинг минутлик ҳажми ўрта ҳисобда 4,5-5 л, Ю. нинг бир қисқаришида ҳайдалган қон миқдори – систолик ҳажми ўрта ҳисобда 65-70 мл га тенг.

Юракнинг қисқариш кучи ва частотаси организм тўқима ва аъзоларининг кислород ва озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжига мос ҳолда ўзгариб туради. Юрак қисқаришини таъминлайдиган импульслар ўзида ҳосил бўлса ҳам фаолиятини нерв тизими бошқаради. Адашган нервлар Ю. қисқариш кучини сусайтириб, маромини секинлаштиради, симпатик нервлар, аксинча кучайтиради. Юрак мушаклари ўзини ўзи бошқариш хусусиятига ҳам эга: масалан, юракка қанча қон кўп келса, у шунча ортиқ куч билан қисқаради. Юрак мушакларининг қанча куч билан қисқариши унинг чўзилиши, яъни мушак толаларининг дастлабки (қисқаришидан аввалги) узунлигига боғлик. Мушак толаси қанча тез чўзилса, шунча кучли қисқаради. Бу юрак қонуни деб аталади. Юрак касалликлари ҳақида Юрак-томир тизими касалликлари ва бошқа(лар)га қ.

[addtoany]