Озиш сирлари, Ибн Сино тавсия этган усуллар

chiroyli qomad

Озиш сирлари, қадимги шарқ табобатида ортиқча тана вазнидан қандай усуллар ёрдамида қутулишган? Буюк табиб Ибн Сино, ўзининг китобларида инсон саломатлигининг барча қирралари ҳақида фикрларини ёзиб қолдирган. Шу жумладан ортиқча вазн тўғрисида ҳам. Унга кўра семизликнинг сабаби одам мижозининг комил эмаслиги, яъни нуқсонга эгалигидир. Инсон табиатининг иссиқлиги, туғма ёки кишининг зарарли одатлари одатлари туфайли совуқлиги билан мувозанати бузилиб, иссиқлик устун кела бошлайди. Организмнинг нозик мувозанати бузилиши эса очлик хиссини кучайишига ва моддалар алмашинувини секинлашувига олиб келади. Моддалар алмашинуви секинлашуви эса организмда ортиқча ёғларни тўпланишига сабаб бўлади.

Қандай қилиб семизни ориқ қилиш тўғрисида

Бунинг учун қуйидаги чораларни қўлламоқ зарур: озиқни меъдадан ичакка тушишини тезлаштиришади, бунга сабаб шуки ингичка томирлар [озиқни] сўриб олишга улгурмасин. Катта ҳажмда таом тановул қилинсин, бироқ тўйимсиз бўлсин. Овқатланишдан олдин ҳаммомда доимо чўмилиш, қисқа ва тез жисмоний машқларни бажариш лозим. Сўрувчанлик хусусиятига эга бўлган мойларни суртиб, баданни енгил уқалаш. Доривор воситалардан эса кичик атрифия, лакка ва теряк бериш жоиз.
Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари 1-жилд

Тиб қонунларида кўрсатилган дориларни аксариятини ҳозирги вақтда топишнинг иложиси йўқ. Юқоридаги ёзилган воситалардан ҳам ҳозирги вақтда фойдаланилмайди. Лекин улуғ шифокор кўрсатмаларини замонавий шароит мослаб ўгириб, амал қилса бўлади. Озиш учун моддалар алмашинуви тезлаштирувчи қуйидаги тафсияларга риоя қилиш зарур.

Озиш сирлари. Амал қилиш керак бўлган тавсиялар

1. Шакар ва секин ҳазм бўлувчи таомларни истеъмол қилишни чеклаш

Овқатни организмда юришини тезлаштириш учун, ортиқча ҳеч нарса қилиш шарт эмас. Озиш сирлари орасида энг оддийси, бу қоида бор йўғи ошқозонда узоқ ушланиб қоладиган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик зарур. Бундай таомларга унли, гурунчли, донли маҳсулотлар киради. Танада ёғ масса кўпайиши киши кўп ёғли таом тановул қилаётганидан эмас балким, кўпроқ углевод, шакарларни истеъмол қилаётганини кўрсатади. Жуда кам ёғ истеъмол қилиб ҳам, ёғ босиб семириш мумкин. Чунки углеводлар организмда биокимёвий йўл орқали захира ёғларга айланиш хоссасига эга. Углевод энг кўп шакар ва ширинликларда, ундан ташқари катта миқдорда нон, макарон, дон, гурунч, картошка маҳсулотларида бўлади. Яна шакар газланган яхна ичимликларга, пакетланган сокларга, чипсларга, соусларга қўшилади.

2. Кўпроқ сабзавот ва мевалар истеъмол қилиш

Мева ва сабзавотлар озимоқчи бўлганларга энг яқин ёрдамчи.

Бу маҳсулотларда сақланувчи фойдали озиқалар, клетчатка каби моддалар ҳажми катта бўлса ҳам, паст энергетик қийматга эга. Шу сабабли уларни катта миқдорда ейиш мумкин. Ундан ташқари кўпчилик сабзавотлар организмни тозалаш хуссусиятига эга.

3. Кўпроқ оқсил маҳсулотлари

Озиқа маҳсулотларида ичида оқсиллар энг катта аҳамиятга эга, ер юзидаги барча тирик мавжудотлар тўқималари улардан тузилган. Озиш сирларидан бири бу ўзида катта миқдорда оқсилларни сақловчи маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишдир. Кўпинча организм оқсилларни ўзлаштириш учун, уларни ҳазм бўлишидан ҳосил бўладиган энергиядиган кўпроқ куч сарфлайди. Ўртача олганда юқори оқсилли диета кунига 100-150 ккал кўпроқ йўқотади.

Бундан ташқари оқсилли овқатлар узоқ вақт тўқ сақлаши оқибатида, кун давомида умумий ейилган овқат массасини камайишига сабаб бўлади.

Таркибида кўп миқдорда оқсил сақловчи маҳсулотлар:

  • Гўшт
  • Сут маҳсулотлари
  • Товуқ тухуми
  • Балиқ ва денгиз маҳсулотлари
  • Донлар
  • Дуккаклилар (нўхот, арахис)

4. Овқатланиш тартиби

Озиш сирлари ичида овқатланиш тартиби алоҳида муҳим ўринга эга. Масалан бугунги кундаги кечки овқат ва эртанги кундаги нонушта орасида камида 8 соат фарқ бўлиш керак. Организмга, ҳазм тизимига тин олишга етарли вақт берилиши керак. Бироз миқдорда ортиқча овқатланаётган киши, агарда таом қабул қилиш вақтлар орасидаги муддатлар узоқлигига амал қилса, семириб кетиш хавфидан анча йироқда бўлади. Ва яна пала-партиш кўчада ва йўлда овқатланишдан бош тортиш керак бўлади.

Тезроқ озиш иштиёқида бўлсангиз қийинроқ ҳазм бўладиган, лекин тўйимсиз таомлар билан ўзингизни қийнашга тўғри келади. Қанча кўп ҳажмда бўлса шунча яхши. Булар кам калорияли лекин оқсил миқдори кўп бўлган маҳсулотлар. Улар қуйидагилар.

  1. Ёғсиз кефир;
  2. Пишлоқ;
  3. Творог;
  4. Товуқ тухумлари,
  5. Чучук сув балиқлари;
  6. Оз калория гўшти (оқ товуқ, курка, қуён) ;

Эсдан чиқармаслик зарур овқат ҳазм қилишга энергия сарфланади. Углеводларни парчалашга энг кам энергия кетади ва бир вақтнинг ўзида улардан ҳазм жараёнида энг катта энергия чиқади. Оқсилларда бунинг акси кузатилади.

5. Жисмоний машқларнинг озишда аҳамияти

Вазн камайтиришда жисмоний машқларга ҳам эътибор қаратиш лозим. Бунинг учун алоҳида машқлар шарт эмас. Ҳаёт тарзини ўзгартиришнинг ўзи кифоя. Кўпроқ пиёда юриш, уй юмушларида қарашиш. Ўтроқ ҳаёт тарзидан воз кечиш. Қайноқ ҳаммом ва массаж яхши натижа беради. Махсус косметик эфир мойлари билан бадан уқаланса унда қон айланиши яхшиланиб, зарарли маҳсулотлар тер билан бирга чиқиб кетади.

Бу озиш ҳақида маълумотлар эди, эътиборингиз учун раҳмат.

 

Similar Posts

One Comment

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan