Қора седана фойдали ва зарарли томонлари

Qora sedana

Бутун дунёга таниқли ва кўпчилик томонидан хуш кўриладиган зиравор қора седана (кора седана), фақат таомларга ёқимли қўшимча эмас, балки кўплаб дардлардан халос қиладиган дори ҳам бўлиши мумкин. Уни кўплаб номлар билан аташади – рим калиандри, нигелла, седана, каинджи ва ҳ.к. Унинг уруғлари ёқимли аччиқроқ таъмга эга, шунинг учун кўплаб овқатларга қўшилади.

Бу зиравор айниқса Осиё ва Яқин Шарқда юқори қадрланади. Айнан шу минтақа одамлари илк бор уни дори воситаси сифатида қўллай бошлашган. Айтишларича Муҳаммад пайғамбар (С.А.В) қора седана ҳақида кўп касалликларга даво, фақат ўлим олдида ожиз деганлар экан. Мисрликлар эса у билан фиравнлар қабрларини безатишган. Ушбу ўсимлик нимаси билан фойдали, унинг ёрдамида саломатликни қандай мустаҳкамласа бўлади?

Қора седана – фойдали хусусиятлари

Бу ўсимлик уруғлари кўплаб шифобахш хусусиятларга эга, организмдаги турли-туман биологик жараёнларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Қора уруғ қуйидаги таъсирларни кўрсатади:

  • Иммунитетни мустаҳкамлайди.
  • Шамоллаш ва яллиғланишни олади.
  • Кўплаб вирус, бактериялар ҳамда замбуруғларни йўқотади.
  • Регенерация жараёнини кучайтиради, ёшликни узайтиради, эркин радикаллардан организмни ҳимоя қилади.
  • Фикрлаш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, стресслардан халос қилади ва кўтаринки кайфият беради.
  • Оғриқ қолдириш ва спазмолитик эффектга эга.
  • Жигарни ҳимоя қилади, унга тикланишга ёрдам беради.
  • Ичак паразитларини ҳайдайди.
  • Ўт ажралишини рағбатлантиради.
  • Ишчанлик қобилиятини оширади.
  • Ошқозонинг кислоталилигини камайтиради, ҳазм қилишни яхшилайди.
  • Қон босимини гипертониянинг илк босқичларида самарали туширади.
  • Саратон ҳосилаларини ўсишини секинлаштиради, уларни пайдо бўлишини олдини олади.
  • Сочларни қайта тикланишига ёрдам беради.
  • Аёлларда сутни кўпайтиради.
  • Организмдан токсинларни чиқаради.

Бундай кенг қамровли таъсири учун қора седана кўп касалликларни профлактикаси ва даволанишида қўлланилади. Уруғ жигар, ичак, ўт қопи ва меъда касалликларида ёрдам беради. Унинг асосида тайёрланган воситалар қорин дам бўлиши, диареяда ёрдам беради ва овқат ҳазм қилинишини яхшилайди.

Ўсимликнинг фойдали ва зарарли томонлари олимлар томонидан ўрганилгандан кейин, бугунги кунда фармасевтика ва косметикада дори препаратлари ва фойдали мазлар ишлаб чиқариш қўлланилмоқда. Ҳозир, айниқса қора седана ёғига талаб катта. Буни ўзингиз ҳам косметика дўконларида кузатишингиз мумкин.

Қора седана – қўлланилиши

Организмнинг зарарли таъсирларга қарши туриш қобилиятини ошириш, соғлиқни мустаҳкамлаш учун шарқ табиблари тез-тез қора седанани истъемол қилиб туришни маслаҳат беришади.

Қон босимини тушириш учун. Зиравор уруғларини кукун ҳолатига келтиринг, ҳосил бўлган унни бир стакан қайнаган сув ёрдамида аралаштиринг. Ушбу воситани эрталаб нонуштадан олдин ичинг.

Тиш оғриғида. Кукун ҳолатидаги уруғни зайтун ёғи билан пастасимон қуюқ масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг. Сўнгра уни тишингизга суртинг.

Буйрак ва ўт қопида тошлар бўлса. Ҳар куни майдаланган уруғларни ва асални аралаштириб истеъмол қилинг.

Томоқ оғриғида. Бир қошиқ майдаланган седана ва бир стакан қайнатилган сувдан тайёрланган дамлама билан томоқни чайиш тавсия этилади.

Уйқусизликда. Бир стакан илиқ сутда чой қошиқ асални эритиб, унга асалга тенг миқдорда майдаланган уруғдан қўшинг. Ҳосил бўлган аралашмани кечки овқатдан бир оз олдин ичинг.

Терининг юқори қавати касалликларида. Қора седана ёғини шикастланган жойларга ҳар куни суртинг.

Шамоллашда. Ўсимликнинг майдаланган уруғларини ўртача катталикда идишга солингда, сутини ёпиб 10 дақиқа қайнатинг. Кейин қопқоқни очиб, бошни сочиқ билан ёпиб идишдан чиқаётган буғлардан 10 дақиқа нафас олинг.

Қора седана зарарли томонлари

Агар сиз тавсия этилган дозадан ошмасангиз, қора седана ҳеч қандай зарар етказмайди. Кўп миқдорда бўлса ичак ва ошқозонга ножўя таъсир қилиши мумкин.

Бу ўсимликдан фойдаланишда гипотониядан азоб чекаётганлар эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак. Ундан бутунлай ҳомиладор аёллар фойдаланмаслиги керак, чунки у бачадон қисқаришига сабаб бўлиши мумкин.

13 Comments

  1. Ассалому алаекум
    Мен седана ёогини ичмокчи здим менда ун икки бармок ичакда яара бор ичса дуладими олдиндан карта размат

    1. Ассалому Алайкум. Ха кам миқдорда седана ёғи, ошқозоннинг кислоталигини камайтириб, яра касаллигида бемор ахволини енгиллаштириши мумкин. Лекин у даволашнинг ўрнини боса олмайди.

  2. Покистон кора седана еогини 3 махал кучлилик килса 2 махал ками 4 ой булмаса 6 ой ичилса буткул арганизимди тозалаеди куватни ошради синалган

  3. Ассалому алайкум ман 1хафта олдин кора седана егини Ичишни бошлаган эдим. Кеча бирданига почкам приступ бериб колди. Тез ердам бн шифохона борудим врач суради ман айтдим хеч унака булмаган манда якинда седана еги Ичишни бошладим дедим. Врач хозирча ичменг деди. Уша почкадаги тузларни кузатган деди. Айтингчи седана еги шунака таъсир киладими.

    1. МАНА МЕНДА ХАМ БУЙРАКДА ТОШ БОР 1.1ММ ДЕЙИШГАН ЭДИ.
      2 ОЙ ОЛДИН. ПОЧКА УМУМАН УЗИНИ КУРСАТМАГАН ЭДИ ШУ СЕДАНА ИСТЕЪМОЛ КИЛГАН КУНГАЧА.
      ТАНИШЛАРИМИЗ МАСЛАХАТ БЕРИШДИ. СЕДОНА НИ АСАЛ БИЛАН ИСТЕЪМОЛ КИЛСАНГ ТОШЛАРНИ ТУШИРАДИ ДЕБ. МАНА 3 КУНДАН БЕРИ ИСТЕЪМОЛ КИЛЯБМАН. ХОЗИР 1 СОАТЛАР АТРОФИДА УЖЕ ШУ ТОШ БОР ДЕГАН ПОЧКА ТОМОНИ НЕГА ДИР ОГРИЯПТИ. СЕЗДИМ КИ ШУ ТОШНИ ЭРИТЯБТИ ДЕБ.
      МАНА УЗИМ ХАМ СИЗНИ КОММЕНТИНГИЗНИ УКИБ ГУВОХ БУЛЯБМАН. ТОШЛАРНИ ЭРИТИШНИ БОШЛАГАН ШЕКИЛЛИ.
      УЙЛАЙМАНКИ БУНИ КАМ ЖУДА КАМ МИКДОРДА ОЙЛАР ЙИЛЛАР ДАВОМИДА ИСТЕЪМОЛ КИЛИБ ЮРСА СЕЗДИРМАСДАН ТОШЛАРНИ БУЙРАКДАН ЭРИТИБ ЮБОРАДИ.
      АСЛО ШОШИЛИБ ДАРРОВ ТОШНИ ЧИКАРИШНИ УЙЛАШИМИЗ КЕРАК ЭМАС.
      СИЙДИК ЮЛЛАРИНИ ЁПИБ КУЙСА Ё ПРИСТУП БЕРСА АХВОЛ ВООЙ((

  4. Ассалому алейкум седана узимизда кандай топса булади зиравор сотувчилардами,аптекаданми мен билмайман бу нарсани курмаганман,жавоб учун рахмат

    1. Ассалом Алайкум аптекаларда бор. «Масло чёрного тмина» деб сотилади

    1. Assalom Alaykum. Xusnbuzar ko’proq yoshga va gormonal o’zgarishlarga bog’liqda. Agar sizni ko’pincha ovqatdan so’ng yoki och qolib ketganda oshqozon og’rig’i bezovta qilsa gastroenterologga murojat qilib ko’ring. Ovqat hazm qilishi buzilishi ko’pincha yuzda xusnbuarlar ko’payishi bilan bog’liq bo’ladi.

  5. Ассалому алейкум менда ич котиши ичсам буладими. Менга у иссиклик ичмаслик яхши дейишди нима килсамикин.

  6. Ассалому алекум кора седана хали оила курмаган кизларга истьемол килиш учун хавфли дейишади яьни жинсий аьзоси учун хавфли дейишади шу фикр канчалик тугри. Жавоб учун олдиндан катта рахмат

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan