Ҳомила жинсини аниқлаш календари. Хитой тақвими ва бошқа усуллар
Ҳомила жинсини аниқлаш календарьи. Бўлғуси оналар ҳар доим ҳам фарзандлари қиз ёки ўғил туғилишини олдиндан билишга ҳаракат қилишган. Ҳомила жинсини аниқлаш замонавий тиббиёт учун мураккаб нарса эмас. Ултратовуш (УЗИ) апарати боланинг жинсини ҳомиладорликнинг 15-17 ҳафталаридан бошлаб айтиб бериши мумкин. Лекин бу даврда ҳомила энди ривожланаётган бўлади, жинсий аъзоларини апарат экранида аниқ ажратиб ва таниб олиш қийин вазифа. Ўзингиз экранга кўз ташлаганингизда ҳеч нарсани ажрата олмасдингиз. Шунинг учун ҳам базида ҳаттоки, ултратовуш апарати ҳам нотўғри натижа беради. Бу УЗИ апаратининг айби эмас балки, мутахассис адашганини билдиради. Фақат ҳомиладорликнинг 30-ҳафталарига келибгина бўлғуси фарзанднинг ким бўиб туғилишини ултратовуш ёрдамида катта аниқлик билан айтиш мумкин.
Юқорида усул тиббиётдаги энг ишончлиси бўлса ҳам кўпчилик, бўлғуси оналарни қониқтирмайди. Бунга энг катта сабаб ултратовуш ҳомила жинсини олдиндан айтиб бера олмаслигидир.
Mundarija
Ҳомила жинси нимага боғлиқ?
Замонавий тиббиёт тан олган ҳеч қандай усул ёлки фан билган бирон бир билим фарзанднинг ким бўлиб туғилишини олдиндан айтишга ожиздир. Қолаверса, илмий қарашларга кўра, ўғил ёки қиз туғилиши умуман аёл кишига боғлиқ эмас. Фақат эркак киши уруғ суюқликидаги сперматозоидаларга боғлиқ бўлар экан. Мактабда биология дарслигидан эсласангиз керак, аёлларнинг тухум ҳужайраларида фақат бир хил “Х “ хромосомлар бўлади. Эркакларда эса 2 хил “Х“ ва “Й“ хромосомали сперматозоидлар, уруғ ҳужайралари мавжуд. Янги ҳаёт пайдо қилиш пайтида эркакдан аёл тухум ҳужайрасига шу икки хромосомадан бири ўтади. Натижада “ХХ“ бўлса қиз, “ХЙ“ комбинация ҳосил бўлса ўғил фарзанд туғилади. Албатта, қайси хромосомали уруғни бериш ҳам эркак киши ихтиёрига боғлиқ эмас. Ҳаммаси тасодифга боғлиқ.
Ҳомила жинсини аниқлаш усуллари
Тиббиёт ҳомиланинг жинсини олдиндан аниқлашни иложи йўқ деб ҳисоблайди. Лекин қадим замонлардан бери шу мақсадлар бир неча усуллар қўлланилиб келинилади. Булар орасида хитой тақвими, япон календарьи, қон янгиланиш методи каби бир неча анъанавий усуллар бор. Улар турли хил манбаларга асосланган ва 100% тўғри натижа бермайди. Лекин кўп аёллар бундай методларга ишонишади. Нафақат ишонишади, балки унга қараб фарзанд жинсини режалаштиришади ҳам. Қуйида бундай йўллардан бир нечтасини кўриб чиқамиз.
Бола жинсини аниқлаш учун Хитой календарьи
Қадимги Хитойликлар турли хил нарсаларга уста бўлишган, тўғри ҳозиргилари ҳам қадимгиларидан қолишмайди. Ривоят қилишларича ушбу календарьдан Хитойликлар император оиласида ўғил ёки қиз фарзанд туғилишини режалаштиришда фойдаланишган экан. Чунки ҳукмрон династияни давом эттириш учун албатта ўғил фарзанд керак бўлган.
Бу календарьга кўра ҳомила жинси аёл фарзандга ҳомиладор бўлган вақтидаги ёши ва боланинг туғилиш ойига боғлиқ экан. Қуйидаги календарьга эътибор беринг. Вертикал катакларда бола туғилиш ойини, горизонтал қаторларда эса ҳомиладор бўлиш вақтидаги аёл ёшини белгиланг. Улар кесишган нуқтада боланинг жинси аниқланади. М бўлса ўғил бола, Д эса қиз бола.
Халқ анъаналарида белгилар
Қадим замонлардан бери халқ табобатида ва бувилар тажрибасига таяниб ҳам боланинг жинсини олдиндан тахмин қилиш мумкин. Масалан қуйидаги аломатларга асосланиб
- Ўғил болалар фаолроқ ва она қорнида кўпроқ ҳаракат қилишади.
- Ёш аёллар кўпроқ ўғил фарзанд туғишади
- Базида қорин шаклига ҳам эътибор беришади. Юмалоқ қорин қиз болани билдирар экан
- Ўғил фарзанд кутаётган оналарда иштаҳа анча юқори бўлади
- Ота-оналар ёши 30 дан юқори бўлса, қиз фарзанд туғилиш эҳтимоли кўпроқ бўлади
- Ҳомиладорлик муддатлари орасида кичик фарқ бўлса, яъни аёл қисқа вақт ичида 2 марта фарзанд кўрса ҳар хил жинсли болалар туғилиш эҳтимоли катта бўлади
- Қиз болалар оналаридан гўзаллик олиши мумкин. Кўпинча қиз фарзандни кўтариб юриш оғирроқ, аёл юзида хуснбузарлар пайдо бўлади. Токсикозни бошидан кечиради.
Қон янгиланиш усули
Бу усул ҳам ҳомила жинсини аниқлаш календарьига ўхшаш. Фақат ойларга эмас балки қон янгиланиш, алмашиниш вақтига асосланган.
Бу усулга кўра ота-онлардан кимнинг қони “янгироқ“ бўлса туғиладиган фарзанд унинг жинсида бўлади. Демак ҳомиладорлик бошланиш пайтида кимнинг эркакни ёки аёлни қони янгироқ эканлигини хисоблаб топиш зарур.
Бунинг учун қуйидагиларни билиш зарур. Эркакларда қон ҳар 4 йилда, аёлларда эса ҳар 3 йилда алмашинади. Хуллас аёллар қони 3, 6, 9 …. 18, 21, 24… ёшларда (ҳар 3 ёшда янгиланади). Эрилариники эса сал узоқроқ 4, 8 …. 16, 20, 24 … ёшларда янгиланади. Шунга кўра ҳисоблаш мумкин. Дейлик аёл 21 ёшда эркак эса 25 ёшда. Унда аёл қони айнан шу 21 ёшда янгиланган бўса турмуш ўртоғиники эса охирги марта 24 ёшда янгиланган. Аёл қони “янгироқ“ хулоса қиз туғилади.
Унутманг инсон қони кўп қон йўқотишлардан кейин ҳам янгиланади. Масалан оғир операция, катта жароҳат оқибатида, 1 литрдан кўп суюқлик йўқотиш натижасида ҳам.
Хисоб китобларга йўқ бўлсангиз бу онлайн сервисдан фойдаланишингиз мумкин. Ҳамма ҳисоб китобларни ўзи бажаради, сиз фақат туғилган йиллар ва агар бўлса катта қон йўқотиш саналарини киритасиз.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак ушбу методларга қаттиқ ишониш керак эмас.