Оёқлардаги веналарнинг варикоз кенгайиши

Варикоз бу веналарнинг турли сабабларга кўра ўз мустаҳкамлиги ва эластиклигини йўқотиши оқибати келиб чиқадиган касаллик.

Варикоз касаллиги сабаблари

Кўпинча оёқлардаги териости юза веналарининг кенгайиши , клапанларнинг (қопқоқларнинг) бўшлиги ва веноз қон оқишининг бузилишидан сабабли пайдо бўлади. Бирламчи варикоз кенгайиш юза вена деворлари заифлиги, вена қопқоқларининг нуқсонлари билан боғлиқ.

Бир қанча бошқа касалликлар ва жараёнлар, масалан семириш, ҳомиладорлик, узоқ муддат тик туриш, бириктирувчи тўқиманинг туғма заифлиги бу касалликнинг ривожланишига имкон беради. Иккиламчи варикоз кенгайиши чуқур веналар ўтказувчанлигининг бузилиши муносабати билан юзага келади. Бунга сабаб тромбоз, вена клапанларининг етишмовчилиги, вена деворларини туғма заифлиги туфайли веноз қон оқишининг бузилиши ҳисобланади.

Варикоз касаллиги белгилари

Хасталик аломатлари одатда бошланғич даврдаёқ яққол намоён бўлади. Лекин ноқулайлик тўғдирмагани учун кўпчилик эътибор бермайди.

Касаллик симптомлари қўйидагилар:

  • Варикоз касаллигида веналар кенгайиши пайдо бўлгунига қадар оғир оёқлар деб аталадиган синдромни пайқаш мумкин – кечки пайтларга бориб бемор оёқлари шишади, оғрийди, киши ўзини чарчагандай ҳис қилади.
  • Томир юлдузчалари (телеангиоэктазиялар) – унча катта бўлмаган томирчалар тўрлари пайдо бўлиши мумкин.
  • Асосий белгиси – тери орасидан шишган, сертугун, кўриниб турган веналар бўлиб, тери сиртига ирғиб чиқади.
  • Сўнгги босқичларда тери рангининг ўзгариши, веналар атрофидаги терида ҳам, веналарнинг ўзида ҳам шамоллашнинг ривожланиши (тромбофлебитлар), варикоз тугунчалардан қон кетиши кузатилади, яхши битмаган яралар пайдо бўлади.

Бир қарашда бу хасталик унча катта муоммо туғдирмайдигандек туйилади. Лекин шуни унутмаслик керакки варикоздан буткул қутулиш мушкул, касаллик узоқ муддат сурункали кечади. Шу боис бемор хаётини анчагина бузади.

Энг хавфли асоратлари:

  • ўткир тромбофлебит
  • варикоз тугунининг ёрилиб қон кетиши
  • трофик яралар

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлганда шифокорга (қон томир жарроҳига) мурожаат қилиш керак. Фақат бошланғич паллалардагина варикоз касаллиги ривожланишининг олдини олиш мумкин.

Варикозга ташхис қуйиш

Ташхис қўйиш учун умумий шифокор кўриги ва одатдаги таҳлиллар буюришдан ташқари, веноз қон айланишининг ҳолати текширилади. Касаллик сабабларини аниқлаш ва тўғри даволаш учун чуқур веналар ўтказувчанлигини текшириш ва вена клапанлари фаолиятига баҳо бериш катта аҳамият касб этади.

Шу мақсадда турли усуллар қўлланади

  • ультратовуш текширувлари допплерография, дуплекс сканерлаш
  • рентгеноконтраст флебография

Доплер УЗИ касалланган томирларда қон оқиш тезлигини ўлчай олади. Бу эса шифокорга шикастланган веналарнинг ахволини тўғри бахолаш ва энг оптимал даволаш йўлини танлашга имконини беради. Бошқача қилиб айтганда ултратовуш ва флебография даволаш усулини аниқ танлашга ёрдам беради

Варикоз касаллиги даволаш усуллари

Варикоз касаллигини даволаш томир жарроҳлари, флебологлар вазифасига киради. Улар беморни қандай даволашни ҳал этишади. Хасталикни даволашни икки усули бор, концерватив яъни дорилар ёрдамида ва жарроҳлик усули. Шуни унутмаслик керакки дорилар ёрдамида варикозни тўлиқ даволаб бўлмайди, бундай даволаш беморнинг аҳволини фақат бирмунча енгиллаштириши мумкин. Концерватив даво, касаллик ривожланишининг илк босқичидагина самара бериши мумкин. Бунда дори воситалари билан биргаликда компрессион муолажа ҳам қўлланилади.

Дори воситаларини шифокор тавсияси ва унинг назорати остида қабул қилиш лозим. Қўйидаги маълумотлар фақат танишиш учун.

Суртма дорилар: Актовегин, Гепатромбин, Рутозид (Рутин, Венорутон), Троксерутин (Троксевазин).
Ичиладиган дорилар: Анавенол, Антистакс, Венза, Веноплант, Гинкорфорт, Детралекс, Кальций добезилат (Доксилек, Доксиум, Доксихем) Трибенозид (Гливенол), Троксерутин (Троксевазин).

Компрессион муолажада махсус тиббий буйумлардан фойдаланилади. Бу муолажада эластик матолардан таййорланган махсус чулки, колгот, гольфларни ҳар доим кийиб юриш керак бўлади. Бу буйумлар шикастланган томир жойлашган соҳани сиқиб қон келишини камайтиради, ва вена бирмунча зўриқишдан халос бўлади. Юқорида айтилганидек бу муолажа варикознинг бошланғич вақтида эффектив. Касалликнинг кейинги босқичларида дарднинг авж олишини олдини олиши ва беморнинг аҳволини бироз енгиллаштириши мумкин.

Жаррохлик усули билан касалликни даволаш

Жаррохлик усули энг самарали варикоз давоси хисобланади. Бу муолажада касалланган томирлар олиб ташланади ёки склерозловчи модда билан беркитилиб қўйилади. Веналарнинг артерияларга нисбати 10:1, содда қилиб айтганда веналар анча кўп. Шунинг учун хам бир неча касал томирлар олиб ташланса ҳам қон бемалол бошқа айланма йўлларни топа олади.

Склерозли муолажа варикоз веналарга махсус дориларни киритишдан иборат. Яъни, веналар олиб ташланмайди, балки махсус модда билан “елимлаб ёпиштирилади”. Аслида бу – жуда ингичка игна билан муаммоли жойга шунчаки укол қилишдир. Одатда бошқа усуллар билан биргаликда қўлланилади (компрессион муолажа, флебэктомия ва ҳоказо).

Варикоз касаллиги муносабати билан жарроҳлик йўли билан (операция номи флебэктомия) шикастланган веналар олиб ташланади. Бундан ташқари вена клапанларини даволаш (тикловчи операция) усуллари ҳам бор. Игна санчиш орқали бажариладиган кичик инвазив аралашув (эндоскопик флебэктомия, электрокоагуляция) ҳамда очиқ жарроҳлик амалиёти қўлланади.

Жарроҳлик муолажаси ёки склерозлаштирилгандан кейин 4–6 ой мобайнида чўзилувчан докалар ёки тиббий кийимлар кийиб юриш тавсия этилади.

Табиий воситалар ёрдамида варикоз давоси

Халқ тиббиёти қадим замонлардан бери, бу касалликни даволаш учун бир неча воситалар яратган. Бу муолажа бемор ахволини енгиллаштириши мумкин, лекин хасталикдан бутунлай қутқара олмайди. Фақат жарроҳлик усули бунга қодир.

Дамламлар

Каштан гуллари – 0,5 л ароққа 50 гр солинади. Иссиқ, қоронғи жойда 2 ҳафта тиндирилади, ҳар куни чайқатилиб, докадан ўтказиб турилади. 3–4 ҳафта давомида кунига 3–4 марта 30–40 томчидан ичилади. Настойкани уйқу олдидан кенгайган венали териларга суртилади.

Қичитқи ўт япроқлари – бир ош қошиғи бир стакан қайнаган сувга солиниб, сўнг 30 дақиқа тиндирилгач, докадан ўтказилади, овқатдан бир соат кейин кунига 3 маҳал бир стакандан ичилади. Қичитқи ўт япроқлари солинган дамламани касалликнинг бошланғич палласида ичилади, айниқса, оёқни настойка билан ванна қилинса, бу фойдали, уни тайёрлаш сиртдан қўлланадиган дорилар рецептларида келтирилган. 12 та каштанни қоқ иккига бўлинади ва 3 л қайнаган сув қуйилади, 200 гр шакар қўшилади ва совугач, пичоқ учида хамиртуруш ташланади. 10 кун тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади ва кунига 3–4 маҳал бир стакандан, овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади. Муолажа муддати 3–4 ой. Навбатдаги ачитқи 3 кун тиндирилади. Каштанлардан 3–4 марта фойдаланса бўлади.

Суртмалар

Каштан пўсти бўлиши эҳтимол тутилган ҳолат. Биринчидан (уруғ пўсти) қайнатмасидан оёқдаги оғриқларни йўқотишда, болдир мушакларининг тунги томир тортишларида фойдаланилади. 100 гр пўстлоқ уруғ пўстидан ванна тайёрлаш учун 2 л сув қуйилади, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади, 4 соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Муолажа вақти 15 дақиқа, бир курс муолажа муддати 10 кун, кунора бажарса ҳам бўлади.

Оёқ ваннаси учун ботқоқ ўсимлиги настойкаси (димламаси) қуйидагича тайёрланади: 100 гр қуруқ ўтга 2 л қайнаган сув солиниб, тиндирилади, сузғичдан ўтказилади. Ванна ҳар куни ёки кунора қилинади, қичитқиўт настойини ичиб, муолажа бирга олиб борилади. Амал муддати 15 дақиқа, муолажа муддати – тузалгунча. 200 гр асалга бир ош қошиқ йирик туз аралаштирилади. Аралашма касал веналар бўйлаб оёқ терига юпқа қилиб суртилади. Пергамент қоғоз ёпиб (целлофандан фойдаланиш тавсия этилмайди), дока билан ўралади. Компресс икки кун сақланади, кейин бир кун дам берилади. Муолажа муддати 9 кун.

Сувли ва пишган помидор майда қилиб тўғралади ва қаттиқ шамоллаган веналарга ёпиштириб чиқилади, устидан дока билан енгил боғлаб қўйилади. 3–4 соатдан кейин янги помидор тўғрамлари билан алмаштирилади.

Similar Posts

3 Comments

  1. Salom Meni ismim Saidbek Menda 3 kun ichida kuchli toliqishdan oyog‘imni son qismida varikozga o‘xshash tomir ko‘rinyapdi buni oldini olish uchun qanday dori vositalari yoki qandaydir konsultatsiyardan davo topishim mumkinmi

  2. Ассалому алейкум манда чап оёгимда кук томик булиб уша огритмокда нимадан фойдалансам булади?

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan