Knowledge Base

Ксеродерма

Ксеродерма, пигментли ксердерма [юн. xeros – қуруқ ва берма] – терининг наслдан-наслга ўтадиган туғма касаллиги; дерматозларта киради. Бунда тери қуёш нури (ультрабинафша нур)га ўта сезгир бўлади. Асосан, бола ҳаётининг биринчи йиллардаёқ намоён бўлади. Офтоб баданнинг очиқ жойларига (юз, қўл-оёққа) тушганидан кейин, у ерда эритематоз (қ. Эритема) ва пигментли доғлар пайдо бўла бошлайди: тери курукшаб, казғоқлайди, бора-бора тери юпқа тортиб, бришади (бурун қирралашиб, оғиз тортишиб қолади), конъюнктивит, кўз ковокларининг қайрилиб қолиши ва ҳ. к. кузатилади. Боланинг ёши катталашган сайин (8-10 ёшларда) терсида сўгалсимон ёки папилломатоз ўсимталар пайдо бўлиб, эпителиомалар (рак, базалиома, меланома ва бошқа(лар))га айланиши мумкин (қ. Папилома). Беморга кортикостероидлар, витаминлар, рентгентерапия буюрилади, баъзан жарроҳлик усули қўлланилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan