Эритема

Эритема [юн. erythema – қизиллик] – терининг маълум бир жойи ёки анчагина қисмининг қизариши. Киши жуда уялганида ёки кучли ғзабланганида ҳам (рефлектор) эритема кузатилади, лекин бу ҳолат тезда ўтиб кетади. Турли физик ва кимёвий омиллар (ишқаланиш, иссиқ, совуқ, ультрабинафша нур), айрим юқумли касалликлар (қизамиқ, скарлатина, ич терлама), тери касалликлари (дерматитлар ва ҳ. к.), интосикация, қон айланишининг бузилиши ва бошқа(лар)да эритема пайдо бўлади. Даволаш эритемага сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат.

[addtoany]