Бактериялар

Бактериялар [юн. bakterion – таёқча] – бир ҳужайрали микроорганизмларнинг катта гуруҳи; шаклланган ядрога эга бўлмаган микроскопик организмлар — прокариотлар. Бактерияларда ҳужайра пардаси, кўп миқдорда дезоксирибнуклеин кислота (ДНК), содда ядро бор. Мтохондрий ва хлоропластлар одатда, бўлмайди, ядронинг хромосомалари ва қобиғи кўзга кўринмайди. Улар кўндалангига бўлиниш (баъзан чўзилиш ёки куртакланиш) йўли билан кўпаяди. Уларнинг кўп тури таёқча шаклида бўлади. Бироқ шарсимон, ипсимон ёки илон изи шаклли микроорганизмлар хам бактерияларга киради. Уларнинг физиологик хусусиятлари ниҳоятда хилма-хил, улар биокимёвий жиҳатдан жуда фаол. Микроорганизмлар тупроқда, сувда, сув ҳавзалари заминида ва бошқа(лар) жойларда тарқалган. Улар ягона бир гуруҳ бўлмай, ҳар хил йўллар билан вужудга келган организмладир. Баъзи бактериялар, (масалан, ипсимон, азотобактер ва бошқалар) кўк-яшил сув ўтларга яқин, айрим бактериялар эса нурсимон замбуруғлар – актиномицетлар билан уругдош; спирохеталар ва бошқа баъзи бактериялар бир ҳужайрали содда ҳайвонларга ўхшайди. Уларнинг катта-кичиклиги, шакли, тузилиши, ҳаракачанлиги хар хил. Шарсимон бактерияларнинг диаметри, одатда, 1-2 мкм, таёқча шаклидагиларининг йўғонлиги 0,4 дан 0,8 мкм гача, ўз. 2-5 мкм бўлади. Баъзан жуда йирик бактериялар ҳам учрайди. Масалан, Thiophysa macrophusa нинг диаметри 20 мкм; жуда майда бактериялар ҳам бор. Айрим бактериялар шу қадар майдаки, ҳатто бактериал фильтрдан ҳам ўтиб кетади. Шарсимон бактериялар кокклар деб аталади. Агар кокклар кўндалангига бўлиниш йўли билан кўпайса ва бўлингандан кейин бир-бирига қўшилганлигича қолиб занжир ҳосил қилса, стрептококклар дейилади. Ҳужайралар учта ўзаро тик йўналишда бўлинса, ҳужайралар халтачаси (пакети)ни ҳосил қилади, бундай шакл сарциналар учун хос. Кокклар ҳар хил йўналишда бўлинса, ҳужайраларнинг узум бошининг ғужуми шаклидаги тўплами ҳосил бўлади, бундай шакл стафилококкларю тааллуқли. Споралар ҳосил қиладиган таёқчасимон бактериялар бациллалар дейилади. Таёқчасимонларнинг учлари текис «кирилган» ёки дўнгрок бўлиши мумкин. Булар алоҳида ёки баъзан занжир шаклида жойлашади. Узун ип ҳосил қиладиган ипсимон бактериялар, асосан, сувда яшайди. Вергул шаклидаги бактериялар вибрионлар, йўғон спрапсимон буралганлари спираллар, бир нечта бир хилдаги ингичка бурамалилари спирохтапар дейилади. Электрон микроскопда караганда бактерияларнинг ҳужайра пардаси бир неча (одатда, уч) қават эканлиги кўринади. Унинг таркибига мурамин кислота, аминокислоталар, лииидлар, глюкозамин ва бошқа(лар) бирикмалар киради. Ҳужайра пардаси остида Цитоплазматик мембрана бор, шу мембрана моддалар алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Цитоплазмада рибосомалар бўлиб, улар таркибига РНК киради. Улар ҳужайрасида ДНК иплари бор, улар кобиксиз ядро, яъни нуклетоид ҳосил қилади. Бактериялар юқори ҳ-рага, одатда, чидамсиз, қуритиш, офтоб, ҳар хил кимёвий моддалар бактерияларни ўлдиради (қ. Дезинфекция, Стерилизация). Бактериялар совуққа жуда чидамли, шу туфайли тупроқда қишлаб чиқа олади. Уларнинг кўпи овал ёки юмалоқ шаклли споралар ҳосил қилади. Бактериялар споралари юқори ҳарорат ва заҳарли моддалар таъсирига жуда бардошли. Споралар қулай муҳитга тушганда улардан таёқчасмон ёки вегетатив ҳужайралар пайдо бўлади. Бактерияларнинг ривожланиш цикли ҳар хил. Масалан, миробактериялар бўлиниш йўли билан ҳам, курткланиш йўли билан ҳам кўпаяди. Миксобактрияларнинг вегетатив ҳужайралари қисқаради ва кичрайиб, юмалоқ ёки овал шаклли микрцисталар ҳосил қилади. Кўпчилик бактериялар органик моддаларни, баъзилари анорганик моддаларни оксидлаш йўли билан энергия олади. Фақат кислородни муҳитда яшай оладиган Б. аэроблар, кислородсиз муҳитда яшайдиган Б. анаэроблар дейилади. Аэроб нафас олиш вақтида органик бирикмалар оксидланиб, карбонат ангидрид ажралиб чиқади. Анаэроб шароитда органик бирикмаларнинг парчаланиши ва бунда энергия ажралиб чиқиши бижғиш дейилади.

Табиатда ва халқ хўжалигида уларнинг аҳамияти жуда катта. Бактериялар тирик ҳужайралар таркибига кирадиган ҳамма кимёвий элементларнинг табиатда аникланишида иштирок этади. Ўсимлик ва ҳайвон қолдиклари целлюлоза, пентозалар, крахмал, пектин моддалар ва бошқа(лар)ни ўзлаштира оладиган Микроорганизмлар иштирокида парчаланиб, пировардида карбонат ангидрид билан сувга айланади. Табиатда азот айланишида ҳам микроорганизмларнинг роли катта. Ҳайвонлар ўзига зарур азотли бирикмаларни ўсимлик оксилларидан ҳосил қилади. Ҳайвон ва ўсимлик оқсиллари Б. таъсирида мнераллашиб, аввал аммиакка, кейин нитрит ва нитратларга айланади. Аммонийли тузлар ҳам, нитратлар ҳам юксак ўсимликлар учун озиқ бўлади, улар шу тузлардан фойдаланиб, ўз танасида оқсил ҳосил қилади. Бактериялар бошқа биоген элементларни ҳам минераллаштиради. Улар органик фосфор бирикмаларини парчалаб, сув ҳавзалари ва тупроқда фосфорнинг минерал бирикмаларини кўпайтиради. Бактериялар таъсирида отингугуртнинг органик бирикмалари ҳам минералларга айланади. Бактериялар генетика, биофизика, космик биология ва бошқа(лар) соҳаларга оид умумий масалаларни ҳал қилиш учун энг яхши объекдир. Бактериялар культурасидан аминокислоталар, витаминлар ва антибиотикларни миқдор жиҳатидан аниқлашда фойдаланилади. Тупроқ унумдорлиги уларнинг ҳаёт фаолиятига боғлик. Пектин моддаларни бижғитадиган Б. ёрдамида зиғир, каноп ва бошқа(лар) толали ўсимликлар ивитилади. Сутдай қатиқ, сариёғ, пишлоқ ва бошқа(лар) маҳсулотлар тайёрлашда ҳам Б. нинг ҳар хил турларидан фойдаланилади.

Саноатда Б. нинг тегишли турлари ёрдамида крахмалли ёки бошқача хомашёдан сут (лактат) кислота, ацетон, этил спирт, бутил спирт ва бошқа(лар) спиртлар, декстрин, диацетил, антибиотиклар, витаминлар, аминокислота ва бошқа(лар) олинади.

Бактериялардан фермент препаратлари тайёрлашда, айниқса, кўп фойдаланилади. Шу билан бирга, Б. нинг кўпгина турларига қарши кураш олиб боришга ҳам тўғри келади, чунки улар дон-дун ва бошқа(лар) масаллиқларни, ҳар хил хомашё, материал ва буюмларни бузади. Одам ва ҳайвонларда учрайдиган кўпгина касалликлар (масалан, ич терлама, вабо, сил, куйдирги, манқа ва бошқалар)ни Б. пайдо қилади.

Одам ва ҳайвонларда касаллик қўзғатадиган Б. патоген деб аталади. Фитопатоген Б. ёввойи ўсимликларда ҳам, экинларда ҳам кўпгина касалликларни вужудга келтиради. Касаллик қўзғатадиган Б. га қарши асептика ва антисептика чоралари кўрилади, шунингдек, бактериостатик ва бактерицид моддалар ишлатилади.

[addtoany]