Адаптометр [лот. adapto – мослаштирман, юн. metreo – ўлчайман] – кўзнинг ёруғлик сезиш даражасини ўлчовчи асбоб. Адаптометр беморда ёруғлик сезгисини уйғотадиган даражадаги минимал ёруғлик оқимини топишга асосланган бўлиб, ундан кўзнинг баъзи физиологик тавсифини ўрганишда фойдаланилади.
[addtoany]