Аденоидлар

Аденоидлар [юн. aden – без ва eidos – ўхшаш] – бурун-ҳалқум, асосан, муртак лимфа тугунларининг ўсиб калинлашуви. Аксарият ҳолларда, болаларда учрайди. Аденоидлар оқибатида сурункали тумов, димоғ билан гапириш, тинч ухлай олмаслик, тишларнинг нотўғри ўсиши, Евстхий найининг бекилиб қолиши натижасида баъзан карлик, зеҳн ва хотиранинг сусайиши юз беради. Аденоидларга, кўпинча, инфекция қўшилади, унда бронхит, пневмония ва бошқа(лар) юзага келади. Аденоидлар жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.

Загрузка...