Аденома

Аденома [юн. aden – без ва ота – ўсма] – безларнинг хавфсиз ўсма касаллиги. Аденома, кўпинча, сут бези, қалқонсимон безлар, тухумдон, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ пардаси, жигар, буйрак ва буйрак усти безлари, бачадон, простата безида учрайди. У одатда, юмалоқ, қобиққа ўралган бўлади. Айрим аденомалар (бачадон, меъда-ичак йўлида учрайдиганлари) хавфли ўсмаларга айланиши мумкин.

Давоси: аденома жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.

[addtoany]