Аденовируслар [юн. aden – без ва вируслар] – таркибида ДНК гуруҳи бўлган, одам ва ҳайвонларда аденовирус касалликларини қўзғатувчи вируслар. Аденовируслар нафас йўлларидаги без (аденоид) тўқималарида яшаб, ўткир катер, конъюнктивит, энтероколит, атипик пневмония ва бошқа(лар) касалликларни кўзғатади. Аденовируслар одамнинг аденоидлардан ва муртак безларидан, шунингдек, меъда-ичакларидан ажратиб олинган. Катталиги 70-90 ммк. Уларнинг Одамда касаллик қўзғатувчи 30 дан ортиқ тури аниқланган.
[addtoany]