Адреналин

Адреналин [лот. ad-ёнида ва renalis-буракка оид], эпинефрин, супраренин ва унга яқин турадиган бирикма норадреналин – вояга етган сут эмизувчи ҳайвонлар буйрак усти бези мағиз қаватининг асосий гормони пирокатехин ҳосиласи. Унинг 1-шакли физиологик фаол, карбонсувлар алмашинувига ва қон айланиши тизимига таъсир кўрсатади. Томирлар торайиб, қон босими ошади, юрак мушаклари қўзғалади ва тож томирларда қон айланиши яхшиланади. Адреналин жигар ва мушакларига гликогеннинг парчаланишини кучайтириб, қонда глюкозани кўпайтиради. Адреналин шок, коллапс, бронхиал астма ва бошқа(лар) касалликларни даволашда қўлланади.

[addtoany]