Адренокортикотроп гормон

Адренокортикотроп гормон (АКТГ), кортикотропин – гипофизнинг олд бўлгида ишланиб чиқадиган гормон. У 39 аминокислота қолдиғидан ташкил топган битта полипептид занжиридан иборат. Адренокортикотроп гормон буйрак усти безининг пўст қаватини рағбатлантиради, турли кортикостероид гормонлар (минерал котикоидлар, глюкокортикоидлар, андрогенлар) ишлаб чиқилишини кучайтириб, моддалар алмашинувининг деярли ҳамма турларига таъсир қилади. Организмнинг турли қўзғатувчиларга нисбатан мосланиш (адаптация) ва қаршилик кўрсатиш (резисулилик) қобилиятини белгилашда аҳамият касб этади. Адренокортикотроп гормон ревматизм, подагра, бронхиал астма, лейкемия, нейродемит, псориаз, экзема каби касалликларни, шунингдек, аллергик хасталикларни даволашда қўлланилади. Адренокортикотроп гормонни синтетик йўл билан олишга эришилган.

Загрузка...