Аэрофагия

Аэрофагия [аэро… ва юн. phagein – ютмоқ] – ҳаво ютиш. Овқат ютганда қисман ҳаво ютиш табиий ҳол. Лекин қуруқ ҳаво ютишга одатлниш касалликка сабаб бўлади. Одатда, шошиб ва гаплашиб туриб овқат ёйиш, баъзан кўп сўлак ажралиши натижасида аэрофагия рўй беради. Сурункали гастрит, колит, меъда яраси ва гпотонияси, коронар Томирлар касаллиги, аорта аневризмасида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Эмадиган болаларнинг қуруқ тешик сўрғич сўриб юриши ҳам аэрофагияга сабаб бўлади. Ютилган ҳавонинг бир қисми кекирганда чиқиб кетади, қолгани меъдани шиширади, ичакка ўтиб, фаолиятини издан чиқаради, перистальтикаси бузилади, бемор қайт қилиб, корни оғрийди; бола иштаҳаси йўқолиб, озиб кетади. Психиатрияда аэрофагия неврознинг айрим турларида кузатилади.

Давоси: психотерапия, сўлак, балғам ютмаслик, овқатланаётганда гапирмасдан ооздан овқат ёйиш, меъдада кўп туриб қоладиган овқат емаслик, газли ичимликлар ичмаслик тавсия этилади. Болаларга сўрғични қуруқ сўрдирмаслик, ҳаво ютишга одатланишга йўл куймаслик, қорин шишиб оғриганда боланинг ҳолатини ўзгартириб, ҳавони чиқариб юбориш чораси кўрилади.

[addtoany]