Аэроионотерапия

Аэроионотерапия [аэро… ва юн. ion – келувчи, терапия] – ҳаво ионлари билан даволаш усули. Бунда махсус асбоблар – аэроионизторлар ишлатилади; улар ёрдамида ҳавода кўплаб аэроионлар ҳосил қилинади. Аэроионлар нафас йўллари ва ўпка альвеолаларидаги ўз концентрацияси ва зарядига қараб, ўпка итерорецепторлари – сезув нерви учларининг кўзғалувчанлигини ўзгартиради. Бу ерда ҳосил бўлган импульслар бош мия марказларига боради, сўнгра аъзоларга тегишли сигналлар етиб келади. Аэроионлар ўпка альвеолалари деворидан қонга ўтиб, ўз зарядини қон оқсиллари ва ҳужайра элементларига беради. Натижада қон ва бошқа(лар) суюқликларда (масалан, орқа мия суюқлиғда) электр зарядларининг миқдори ўзгаради, бу хол марказий ва вегетатив нерв тизимининг фаолиятига, пировардида, организм фаолиятига фойдали таъсир этади. Аэроионотерапия таъсирида тўқималарда моддалар алмашинуви ва оксиланиш-қайтарилиш жараёнлари тезлашади, кислород билан таъминлаш кучаяди. Аэроионотерапия, одатда, бошқа даво тадбирлари билан бирга қўлланилади. Аэроионотерапиядан бронхиал астма, гипертония, узоқ вақтгача битмайдиган яра-чакаларни ва бошқа(лар) касалликларни даволашда фойдаланилади. Аэроионотерапия умумий тарзда қўлланилиши ёки ҳаво оқими фақат жароҳат, ярага йўналтирилиши мумкин. Анинг бир қадар мукаммал усули – гидроаэроионотрапия кенг қўлланилади.

Загрузка...