Аэротерапия

Аэротерапия – организмни чиниктириш ва даволаш мақсадида очиқ ҳаводан фойдаланиш усули. Аэротерапиядан, кўпинча, болалар организмини чиниктириш ва ташқи муҳитнинг нохуш омилларига нисбатан чидамини ошириш, шунингдек, ўпка, суяк, тери, бўғим сили, камқонлик, нерв ва юрак-томир тизимининг функционал касалликларини даволашда фойдаланилади. Аэротерапиянинг ҳаво ванналари билан даволаш тури кенг қўлланилади.

[addtoany]