Афазия

Афазия [юн. а – инкор қўшимчаси ва phasis – фикр] – гапира олмаслик, сўзлаш қобилиятининг бузилиши. Афазияга бош мия пўстлоқ каватдаги нутқ марказининг ўзгариши сабаб бўлади. Мотор (ҳаракат) ва сенсор (сезиш) хиллари бор. Мотор афазияда бемор гапирмоқчи бўлганда сўзларни топа олмаса, сенсор афазияда беморга қаратилган сўзлар маъносини англаб етмайди, ўз нутқини назорат қилолмайди. Бу ҳолат бош миянинг оғир касалликлари, ривожланувчи фалажлик ва ҳ. к. да учрайди.

Загрузка...