Акашак

Акашак, контрактура – бўғим ҳаракатининг вақтинча ёки бутунлай чекланиши. Бунда мушак протоплазмаси коллоиди хусусиятларининг ўзгариши натижасида мушак узоқ вақт қисқариб қолади. Акашакка, кўпинча, куйиш, жароҳатланиш, яллиғланишдан сўнг пайдо бўлган чандиқларнинг тортишиши ёки гипс боғлов қўйилиши туфайли бўғимнинг узоқ вақт қимирламаслиги, шунингдек, марказий ёки периферик нерв тизимининг шикастланиши ва бошқа(лар) сабаб бўлади.

Давоси: шифобахш гимнастика, физиотерапия, балчиқ суркаш, иссиқ қилиш, механтерапия, баъзан жарроҳлик усули қўлланилади.

Загрузка...