Knowledge Base

Акинезия

Акинезия [юн. а – инкор қўшимчаси ва kinesis – ҳаракат] – фаол ҳаракатлар бўлмаслиги, ихтиёрий ҳаракатнинг қийинлашуви. Бунга бош мия пўстлоқ ости тўқималарининг яллиғланиши, жароҳатланиши, тушкунлик ҳолатлари, айрим дориларни суиистеъмол қилиш ва бошқа(лар) сабаб бўлиши аниқланган. Акинезияда мушаклар таранглашади, титраш, қалтираш аломатлари пайдо бўлади, юз мушакларининг котиб қолиши натижасида беморнинг юзидаги имо-ишора (мимика) туйғулари сезилмайди, у юриб кетаётганида қўллари мутаносиб ҳаракат қилмай котиб қолади, тупук ютиш қийинлашади, оғиздан сўлак оқади ва бошқа(лар)

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan