Акромегалия [юн. akros – оёқ-қўл ва megos – катта] – мия ортиғи (гипофиз) ўсиш гормонини ортиқча и. ч. натижасида келиб чиқадиган эндокрин хасталик. Бунда одамларнинг лаб, бурун, пастки ва юқори жағи ҳамда оёқ-қўли, шунингдек, ички аъзолари катталашиб кетади. Акромегалияда тана скелети, юмшоқ тўқималари (бириктирувчи тўқима, мушак, шиллиқ пардалар) ҳаддан ташқари ўсиб кетади. Кўпинча, 18-35 ёшдаги кишилар (кўпроқ аёлларга учрайди. Акромегалияда ички секреция безларининг фаолияти ҳам бузилади. Акромегалия рентген нурлари, гормонал дори воситалари, шунингдек, жарроҳлик йўли билан даволанади.
[addtoany]