Аксон [юн. axon – ўқ], нейрит – нерв толларининг йиғиндисидан пайдо бўлган ўқ; нерв ҳужайрасининг узун ўсимтаси. Аксон таъсирони (нерв импульсини) периферик аъзолардан марказий нерв тизимига ва, аксинча, марказий нерв тизимидан аъзоларга ёки бир аъзодан иккинчисига (аксон-рефлекс) ўтказади. Аксоннинг бошланғич қисми ингичка, охири йўғон ва махсус пўст билан ўралган.
[addtoany]