Акцелерация

Акцелерация [лот. accelaratio – тезлшиш] (биологияда) – эмбрион (пушт) ривожланишининг маълум босқичларида унинг баъзи аъзолари шаклланишининг тезлашиши. Болалар ва ўсмирлар ўсиши ҳамда жисмоний ривожланишининг жадаллашиши. Ҳоз. болалар ва ўсмирлар ҳар бир ёшда анча олдинги йиллардаги тенгқурларига нисбатан бўйчан бўлиб, вазни оғирроқ. Болалар катта бўлгани сари, бу тафовут шунчалик сезилади. Уларнинг сут тишлари олдин бўртади, доимий тишлар билан тезроқ алмашинади, скелетининг суякланиши ҳам олдинроқ юз беради. Оғир меҳнатнинг камайиши, умумий ҳаёт тарзи, маиший гигиеник шарт-шароитларнинг яхшиланиши, шунингдек, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга йўл қўймаслик ва ҳ. к. Акцелерацияга олиб келиши мумкин. Акцелерация фақат болалар гавда ўлчамларининг жадал катталашишида эмас, балки уларнинг дунёқараши ҳамда фикрлашлари илгарилаб кетиши, шунингдек, эрта балоғатга етишида ҳам намоён бўлади.

[addtoany]