Алаҳлаш

Алаҳлаш, делирий – онг ўзгаришининг бир тури, воқеаларни англаш қобилиятининг бузилиши. Алаҳлаш вақтида бемор, кўпинча, безоталаниб, кўзига турли-туман қўрқинчли нарсалар (масалан, ҳайвонлар) кўринади, уни айбловчи, ҳақоратловчи товушлар эшитади, айрим ҳолларда ўзини ҳимоя қилиш пайида бўлади, атрофидаги ҳамма нарса ўзгариб кетгандек туюлади. Бемор кўзига кўринган нарсаларни, қлоғига эшитилган товушларни, кўпинча, ёдида сақлаб қолади. Аммо атрофида содир бўлган воқеаларнинг ҳаммасини эслолмайди. Алаҳлаш бир неча соатдан 3-5 кунгача давом этиб, баъзан қайталаниб туради.

[addtoany]