Алексия

Алексия [юн. а – инкор қўшимчаси ва лот. lego – ўқийман] – ўкий олмаслик. Алексия бош мия қобиғи олий фаолиятининг бузилиши аломатларидан бири бўлиб, бош мия пўстлоғининг қайси қисми шикастланганига қараб касаллик турлича кечади. Масалан, бош мия чап ярим шари чакка қисмининг тепа пуштадаги пўстлоғи зарарланса, бемор ўзига нотаниш бўлган сўзларни ўкий олмайди. Чап ярим шар ҳаракат майдонининг пастки қисми зарарланса, бемор ҳарфларни таниса-да, уларни бир-бирига қўшиб ўкий олмайди. Бош миянинг энса қисмида ўзгариш содир бўлса, кўриш маркази заифлашиши ва ҳарфларни тўғри ўзлаштира олмаслик оқибатида бемор ҳарфларни алмаштириб юборади. Бундай ҳол литерал алексия, сўзларни чалкаш танлаш вербал алексия дейилади.

[addtoany]