Алиментар дистрофия

Алиментар дистрофия [лот. alimentarius – овқатга алоқадор], шиш касаллиги – ёлчиб овқатланмаслик натижасида келиб чиқадиган касаллик. Моддалар алмашинувининг жиддий бузилиши, озиб кетиш, дармонсизлик, тери ости ёғ қавати (клетчаткаси)нинг шишиши, асцит, ички аъзолар ва тўқималар фаолиятининг бузилиши билан кечади. Организмда оқсил етишмаслиги, шунингдек, бошқа ноқулай омиллар (совуқ, жисмоний ва руҳий танглик) алиментар дистрофияни келтириб чиқаради.

Давоси: қувват берувчи ва енгил ҳазм бўладиган овқатлар, витаминлар буюрилади. Бемор овқатни оз-оздан, суткада 6-7 марта, бўлиб-бўлиб истеъмол қилиши лозим. Оғирроқ ҳолларда ўринда ётиб даволаниш, глюкоза ва қон куйиш тавсия қилинади.

[addtoany]