Knowledge Base

Алиментар иситма

Алиментар иситма – Эмадиган болаларга тўғри келмайдиган овқат бериш натижасида тана ҳароратининг кўтарилиши. Овқатда оқсил ортиқча бўлиб, сув кам бўлса (масалан, қуруқ ёки қуюқ сут яхши суюлтирилмай берилса), соғлом бола ҳам иситмалаши мумкин. Эмадиган бола организмига ортиқча ош тузи кириши натижасида ҳам алиментар иситма кузатилади. Етарли миқдорда сув ичирилиши билан ҳарорат пасайиб, асл ҳолига қайтади. Алиментар иситма, асосан, организмнинг сувсиланишига боғлик. Бунда иситма чиқишини сувнинг мутлақ камлиги эмас, балки овқат билан кирган оқсил ва сув ўртасидаги нисбатнинг бузилиши келтириб чиқаради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan