Алкогол психозлари

Алкогол психозлари, металкогол психозлар – алкоголизмда рўй берадиган экзоген-органик руҳий хасталиклар мажмуи. Алкогол психозлари сурункали алкоголизмнинг ўрта ва сўнгги босқичларида этил спиртининг организмда парчаланиши вақтида ҳосил бўладиган заҳарли моддалар таъсирида моддалар алмашинувининг бузилишидан вужудга келган метаблитларнинг марказий нерв тизимига заҳарли таъсир этиши натижасида келиб чиқади. Алкогол делирийси, «оқ алаҳлаш» (онг хиралашуви, кўриш, эшитиш ва бошқа(лар) галлюцинациялар, бетоқатлик, турли соматик ва неврологик касалликлар), алкогол галлюцинози (бошқалар таҳдид солаётгандай туюладиган эшитиш галюцинацияси ва ҳ. к.). Ўткир ва сурункали, шунингдек, рашк васвасаси кўпроқ учрайди.

Загрузка...