Аллергология

Аллергология [аллергия ва logos – фан] – тиббиёт фанининг бир бўлими; аллергик касалликларнинг пайдо бўлиш сабаблари, авж олиш механизми, белгилари, олдини олиш ва даволаш усулларини ўрганади. Аллергология иммунология билан чамбарчас боғланган, чунки аллергия иммунлогик механизмлар асосида келиб чиқади. Аллергологиянинг асосий қисмини клиник аллергология ташкил қилади. Бу фаннинг аллергик реакцияларни ўрганадиган – аутоаллергия, иммунопатология, шунингдек, антителолар келтириб чиқарадиган қон касалликларини ўрганадиган иммуногематология бўлимлари мавжуд.

Загрузка...