Аллометрия [юн. alios – бошқа, ёт, metros – ўлчов, мезон] – индивидуал ривожланишнинг турли босқичларида тана аъзоларининг номутаносиб ўсиши. Манфий (бирор аъзо, масалан, ёш бола бошининг секин ўсиши) ва мусбат аллометрия (жадал ўсиш) фарқланади. Аллометрия турли аъзолар ва тана қисмлари ўсиш суръатининг ўзгаришда намоён бўлади.