Аллопатия

Аллопатия [юн. alios – бошқа, ёт ва pathos – дард] – немис шифокори С. Ганеман киритган атама. У гомеопатия деган даволаш схмасини ишлаб чиқиб, ўз замонидаги мавжуд даволаш усулларига қарши қўйди ва уни аллопатия деб атади. Ганеман аллопатия касалликни даволашда унинг белгиларига қарама-қарши белгиларни юзага чиқарувчи дорилардан фойдаланишни тавсия қилади. Замонавий тиббиёт касаллик белгиларини даволамай, балки касаллик сабабларини бартараф қилишга интилади ва қарама-қарши даволаш тартибига амал қилмайди, шунинг учун замонавий тиббиётга аллопатия атамаси тўғри келмайди.

[addtoany]