Амблиопия

Амблиопия [юн. amblys – ўтмас, заифлаган] – кўз оптик тизими, тўр пардаси ёки кўрув нерви толасининг бир ёки икки томонлама шикастланиши натижасида кўришнинг пасайиши. Шикастланиш кўрув анализаторининг кўз косасидан бошлаб то бош миягача бўлган йўлларидан қайси бирида содир бўлган бўлса, шунга қараб амблиопиянинг турли шакллари юзага келиши мумкин. Масалан, шикастланиш хиазма, кўрув йўли ва пўстлоқ ости кўрув марказлрида рўй берган бўлса, гемианопсия юз беради. Бунда бемор икки кўзи билан қараганда шаклларнинг фақат ярмини, яъни ё ўнг ёки чап томонини кўради.

Загрузка...