Амбулатория

Амбулатория [лот. ambulatorius – юриб бажариладиган] – қатнаб даволанадиган кичик тиббий муассаса. Амбулаториялар кўпроқ қишлоқ жойларида ташкил қилинади. Унда асосий касалликлар (ички, жарроҳлик, аёллар касалликлари) мутахассислари ишлайди. Шу билан амбулатория поликлиникадан фарқ қилади. Маълумотларга қараганда, Марказий Осиёда шунга ўхшаш шифохоналар қадим замонларда ҳам бўлган, хусусан, 17-а. да Бухородаги машҳур «Буқъаи дор уш-шифо» касалхонаси қошида қатнаб даволанадиган беморлар учун махсус бўлим ташкил қилинган. Ўзбекистонда биринчи амбулатория 1878-й. Тошкентда очилган. Ҳоз. Амбулаториялар замонавий диагностика, даволаш ва профилактика воситалари билан жиҳозланган.

[addtoany]