Амилазалар – карбоннинг 1- ва 4-атомлари ўртасидаги глюкозид боғларини парчалаш йўли билан крахмал, гликоген ва уларга яқин полисахаридлар гидролизини тезлаштиручи ферментлар. Амилазаларнинг 3 хили бор: а-амилаза ҳайвон, ўсимлик ва микроорганизмларда учрайди; у иштирок этадиган реакцияларда, асосан, декстринлар ҳосил бўлади. а-амилаза юксак ўсимликларга хос бўлиб, мальтоза ва йирик молекулали декстринлар ҳосил бўлишини жадаллаштиради. Глюкоамилаза ҳайвонлар қони, моғор замбуруғлари, бактериялар ва бошқа(лар)да бўлиб, глюкоза ва декстринлар ҳосил бўлишини тезлаштиради. Одатда, полисахаридлар гидролизида турли амилазалар бараварига иштирок этади. Амилазаларнинг физиологик аҳамияти шуки, у ҳужайралардаги полисахаридлар заҳирасини сафарбар қилади (масалан, уруғ унаётганда). Овқат ҳазм қилишда ҳам амилазаларнинг аҳамияти катта; одам ҳамда ҳайвонларнинг сўлагида ва меъда ости безининг ширасида бу модда бор. Микроорганизмлар крахмални истеъмол қила туриб, А. чиқаради. Моғор замбуруғлари билан бактериялардан олинадиган а-амилаза спирт саноатида ва нон ёпишда, Глюкоамилаза эса крахмалдан глюкоза и. ч. да қўлланилади.
[addtoany]