Амимия [юн. а-инкор қўшимчаси, mimoтақлидчи] – истара совуқлик, юз ифодасининг йўқолиши; бунда юзнинг соғлом кишиларга хос имо-ишораси беморларда бутунлай йўқолиб қолади. Уларнинг юз қиёфаси ички ҳиссиётлар (севинч, қувонч, қўрқинч, ҳаяжон ва ҳ. к.) ни ифода этмай, доим бирдек, котиб қолгандек, ниқоб кўринишида бўлади. Амимия шизофрения, тушкунлик ҳолати, кучли таъсир қилувчи дориларни суиистеъмол қилиш ва бошқа(лар) оқибатида юзага келади. Амимия ривожланувчи фалажлик ҳамда мия тўқималари яллиғланиши (знцефлит)н1лнг асосий белгиларидан биридир.
[addtoany]