Ампула

Ампула [лот. ampulla – шиша идиш] – 1) най шаклидаги турли аъзоларнинг пуфакка ўхшаш кенгайган қисми. Масалан, умуртқали ҳайвонларда тўғри ичакнинг кенгайган қисми; 2) тери остига, мушак ичига, венага юбориладиган суюқ дориларни, шунингдек, зардоб, вакцина ва биопрепаратларни стерил ҳолда сақлаш учун кавшарлаб беркитиладиган шиша идиш; 3) қад. римликларда суюқлик сақланадиган хум ёки шиша идиш.