Ампутация

Ампутация [лот. amputatio – кесмоқ] – қўл-оёқнинг периферик қисмини ёки бирор аъзони, масалан, сут бези, тўғри ичак, бачадонни батамом ёки қисман кесиб ташлаш операцияси, гангрена, оғир шикастланиш ва бошқа(лар) ҳолларда қўлланилади. Қўл-оёқ ёки унинг бир қисмини бўғимдан ажратиб олиб кесиб ташлаш экзартикуляция деб аталади. Ампутация қад. дан маълум. Ҳоз. замон тиббиёти жароҳатнинг йрингланиб яллиғланишига йўл қўймайдиган бир қанча чораларни кўради. Ампутация кенг тарқалган усулдир. Ампутацияда қўл-оёқнинг кесмай қолдирилган бўлаги қимирлайдиган ва протезланадиган

(ясама қўл ёки оёқ қўйиладиган) бўлиши назарда тутилади.

[addtoany]