Анабиоз [юн. anabiosis – тирилтириш, ҳаётга қайтариш] – организмнинг ҳаёт жараёнлари (моддалар алмашинуви ва бошқа(лар)) жуда секинлашган, яъни унинг тириклиги сезилмадиган даражага ўтган ҳолати. Анабиоз организмлар ривожланишининг турли босқичларида яшаш шароитининг кескин ёмонлашиши (паст ҳарорат, қурғоқчилик) туфайли содир бўлиши мумкин. Бу ҳодиса эволюция давомида организмнинг ноқулай ташқи муҳит шароитига мослашувидан иборат. Анабиоз кўпчилик организмларнинг ривожланиши жараёнида меъёрий ҳолат ҳисобланади. Масалан, бактериялар ва замбуруғларнинг чораси, ўсимликларнинг уруш, бир ҳужайрали ҳайвонларнинг цистаси анча узоқ муддат давомида тириклик хусусиятини сақлаб қолиб, қулай шароит туғилганида ҳаёт фаолиятини қайтадан бошлайди. Анабиоз ҳолатида умуртқасиз ҳайвонлар (гидралар, чувалчанглар, моллюскалар, ҳашаротлар) ўз танасидаг и сувнинг 1/3, ҳатто 1/2 қисмини йўқотади. 0° дан паст ҳароратда сут эмизувчиларнинг қишки уйқуси ҳам анабиозга ўхшаб кетади. Лекин А. моддалар алмашинувининг кескин пасайганлиги билан карахтлик ва қишки уйқудан фарқ қилади. Бу ҳодисадан тирик қуруқ вакциналар тайёрлашда, тўқима ва аъзоларни консервация қилишда кенг фойдаланилади.
[addtoany]