Анаболизм

Анаболизм [юн. anabole – кўтарилиш] – ҳужайралар ва тўқималар таркибий қисмларининг ҳосил бўлиши ва янгиланишида тирик организмларда кечадиган барча кимёвий жараёнлар мажмуи. Анаболизмнинг акси бўлган ктаболизмда эса бирмунча оддий моддаладан мураккаб моддалар синтезланиб, энергия жамғарилади. Биосинтез учун зарур бўлган энергия (асосан, АТФ шаклида) биологик осидланиш катаболитик реакцияларида етказиб берилади. Анаболизм организмларнинг ўсиш даврида (ҳайвонларда ёшлик даврида, ўсимликларда – умр бўйи) жадал кечади. Фотосинтез планетар аҳамиятга эга бўлган энг муҳим анаболизм жараёни ҳисобланади.

[addtoany]