Анафилаксия

Анафилаксия [юн. anaphylaxia – ҳимосизлик] – организмга парентерал йўл орқали юборилган антигенга нисбатан сезувчанликнинг ортиши билан ифодаланадиган аллергик реакция. Умумий ёки маҳаллий реакция (масалан, терида) кўринишида намоён бўлади. Яққол кўриниб турган умумий реакция анафилактик шок дейилади. Анафилактик шокнинг асосий белгилари: нафас олиш кескин қийинлашади ва қон босими тушиб кетади, бемор ҳушидан кетиши мумкин. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келади. Анафилаксиянинг олдини олиш учун ўз билгича дори ичмаслик керак, акс ҳолда, организм сезувчанлиги ошиб кетиши мумкин, агар дори ичганда бирор хил аллергик реакция рўй берса, дори ичишни тўхтатиб, албатта, шифокорга учрашиш керак.

Загрузка...